Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Имонлилар орасида Леви қабиласидан бўлган Юсуф исмли бир одам бор эди. У асли Кипрдан эди. Ҳаворийлар унга Барнабо, яъни “далда берувчи” деган ном берган эдилар. Муқаддас битикларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ёзилган. Биз бу битиклардан сабр ва тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозим. Ҳаммангиз ҳам номаълум тилларда гапиришингизни истайман, лекин бошқаларга Худонинг сўзини етказадиган инсон бўлишингизни ундан ҳам кўпроқ хоҳлайман. Чунки Худонинг сўзини айтиш одамларга кўпроқ фойда келтиради, лекин номаълум тилда гапирганнинг сўзлари талқин қилинса, бу ҳам жамоатнинг имонини мустаҳкамлайди. Модомики, сизлар Руҳ берадиган инъомларга эга бўлишга интилаётган экансизлар, бутун жамоатнинг имонини мустаҳкамлайдиган инъомга бой бўлиш пайида бўлинглар. Шу тарзда шукрона айтганинг яхши, лекин бу атрофдагиларнинг имонини мустаҳкамламайди–ку! Энди, биродарлар, бундан қандай хулоса чиқарамиз? Бирга йиғилганингизда, баъзилар сано айтади, баъзилар таълим беради, баъзилар Худонинг сўзини бошқаларга етказади, баъзилар номаълум тилларда гапиради, яна баъзилар эса уларнинг айтганларини талқин қилади. Буларнинг ҳаммасини имонлилар жамоатининг имонини мустаҳкамлаш ниятида қилсинлар.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода