26
Энди, биродарлар, бундан қандай хулоса чиқарамиз? Бирга йиғилганингизда, баъзилар сано айтади, баъзилар таълим беради, баъзилар Худонинг сўзини бошқаларга етказади, баъзилар номаълум тилларда гапиради, яна баъзилар эса уларнинг айтганларини талқин қилади. Буларнинг ҳаммасини имонлилар жамоатининг имонини мустаҳкамлаш ниятида қилсинлар.
Аввало, сиз — имонлилар бирга йиғилганингизда ҳар хил гуруҳларга бўлинар экансиз, бунга қисман бўлса ҳам ишонаман.
Сизлар бирга йиғилганингизда ҳеч ҳам Раббимиз Исони хотирлаётганга ўхшамайсиз.
Юқорида айтиб ўтган гапларимизнинг ҳаммаси ўзимизни сизларнинг олдингизда ҳимоя қилиш учун ёзилган, деб ўйлаяпсизларми? Билиб қўйинг, биз бу гапларни Масиҳнинг қуллари сифатида Худонинг шоҳидлигида айтяпмиз. Азиз дўстлар, қилаётган ишларимизнинг ҳаммаси сизларни имонда қўллаб–қувватлаш учундир.
токи улар Худонинг азиз халқини хизмат қилишга тайёрласинлар. Шунда Масиҳнинг танаси, яъни жамоат имонда мустаҳкам туради.