Эгам айтар: “Мен шоҳ Курушни ўнг қўлидан тутиб турибман. Халқларни унга итоат эттирай дея, Шоҳларни қуролсизлантираман. Унинг олдида эшиклар очиқ туради, Дарвозалар ёпилмайди.” Эгамиз Ўзининг танлагани — Курушга шундай айтмоқда:
Сенга зулм қилганларнинг ўғиллари келиб, Сенга таъзим қиладилар. Сендан нафратланганларнинг ҳаммаси Оёқларингга йиқилади. Улар сени «Эгамизнинг шаҳри, Исроил халқининг Муқаддас Худосининг шаҳри — Сион» деб аташади.
Шоҳ Дониёрга деди: — Чиндан ҳам сенинг Худойинг сирларни ошкор қилувчи энг буюк Худодир, У шоҳларнинг ҳақиқий Эгасидир, чунки бу сирни менга фақат сен ошкор қила олдинг!
Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўша кунларда турли тилларда гапирувчи, ҳар хил элларга мансуб бўлган ўн киши бир яҳудийни ушлаб олади. Унинг кийимидан маҳкам тутадилар–да, унга: «Биз сен билан борайлик. Ахир, Худо сизлар билан эканини эшитдик», деб айтадилар.”