Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Мусо эса унга шундай жавоб берди: — Сен менинг манфаатимни кўзлаб, шу гапларни айтяпсанми? Менга қолса, Эгамнинг бутун халқи пайғамбар бўлсин, Эгамиз Ўз Руҳини уларнинг ҳаммасига берсин, дейман! Эй биродарларим, энди Муқаддас Руҳ берадиган инъомлар масаласига келсак, бу ҳақда тўлиқ тушунчага эга бўлишингизни хоҳлайман. Баъзиларга мўъжизалар кўрсатиш қобилияти, бошқаларга Худонинг сўзини етказиш инъоми берилган. Яна бошқаларга эса руҳларнинг фарқига бориш инъоми берилган. Кимгадир номаълум тилларда гапириш инъоми берилган бўлса, бошқаларга бу тилларни таъбир қилиш инъоми берилган. Сизлар улуғроқ инъомларга эга бўлишга интилинглар. Энди сизларга энг олий йўлни кўрсатаман. Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам–у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан. Ҳамма нарсани меҳр–муҳаббат билан қилинглар.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода