Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар.
Улар бу овозни эшитганларида, бир талай оломон йиғилиб келди. Ҳар бири ўз тилидаги гапларни эшитиб, довдираб қолди.
Севгининг пайида бўлинглар, шунингдек, Муқаддас Руҳ берадиган инъомларни олишга, айниқса инсонларга Худонинг сўзини етказишга интилинглар.