Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун Мен халқимни Мисрликларнинг зулмидан қутқаргани келдим. Мен уларни Мисрдан олиб чиқиб, кенг, унумдор, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боргани келдим. У ерда Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшайди. У сизларни Канъон, Хет, Амор, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига олиб боради. Эгамиз бу ерларни ота–боболарингизга, бераман, деб онт ичган. У сизларни сут ва асал оқиб ётган ўша юртга олиб боргандан кейин, Абиб ойида қуйидагича удумни ўтказинглар: Мана, бутун олам Раббийсининг Аҳд сандиғи олдингизда Иордан дарёсидан ўтади. Шундай қилиб, барҳаёт Худо сизларнинг орангизда эканлигини, Унинг Ўзи Канъон, Хет, Хив, Париз, Гиргош, Амор ва Ёбус халқларини сизларнинг олдингиздан албатта қувиб юборишини биласизлар. Қирларни, ғарбдаги қир этакларини, Иордан водийсини, унинг ғарбидаги қир ён бағирларини, Яҳудо адирларидаги ва Нагав чўлидаги ерларни бўлиб берди. Бу ерларда Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшашарди. Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлар қуйидагилардир:
Выбор основного перевода