Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар шаҳардаги ҳаммани, эркагу аёлларни, ёшу қариларни, мол–қўй, эшакларни — бутун жонзотни қириб ташладилар. Исроил жангчилари шаҳарни унинг ичидаги бор нарсаси билан ёндириб ташладилар. Фақат олтин, кумуш, бронза ва темирдан ясалган идишларни Эгамизнинг уйи хазинасига келтирдилар. Эгамиз Ёшуа билан бирга эди. Ёшуанинг шуҳрати бутун юртга ёйилди. Айда яшовчиларнинг ҳаммаси йўқ қилинмагунча, Ёшуа найза ушлаган қўлини туширмади. Ёшуа Ай шаҳрини ёндириб юборди. Ўша шаҳар бугунгача вайрон бўлиб ётибди. жуда қўрқиб кетди. Ахир, Гивон шаҳри улкан шаҳар бўлиб, ўз шоҳига эга бўлган шаҳарлардай катта, Ай шаҳридан ҳам каттароқ эди–да. Гивон аҳолисининг барча эркаклари ҳам жуда моҳир жангчи эдилар. Довуд шоҳлиги пайтида уч йил муттасил очарчилик ҳукм сурди. Довуд Эгамиздан шу ҳақда сўраган эди, Эгамиз шундай жавоб берди: “Қон тўккан Шоул ва унинг хонадони бу очарчиликка сабабчи, чунки Шоул Гивонликларни қирган эди.” Шундан сўнг шоҳ Гивонликларни чақиртириб келди ва улар билан гаплашди. Гивонликлар Исроил қавмларидан бўлмай, Амор халқларининг қолган–қутгани эди. Исроил халқи Гивонликларга, сизларни тирик қолдирамиз, деб онт ичишган эди. Шунга қарамай, Шоул уларни қириб ташлашга ҳаракат қилган, чунки у бутун юртни Исроил ва Яҳудо халқи назорат қилишини истаганди.
Выбор основного перевода