Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ўша йилнинг еттинчи ойида шоҳ уруғидан бўлган Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга бориб, Гадалиёни ўлдирди. Исмоил Элишаманинг набираси, Натаниёнинг ўғли эди. У Миспахда Гадалиё билан бирга бўлган Яҳудо одамларини ва Бобилликларни ҳам қиличдан ўтказди. Мана, рўза тутсангиз ҳам Жанжал, ғавғо қилаверасиз. Зўравонлик билан қўл кўтараверасиз. Бундай рўзангиз билан Овозингизни самоларга етказа олмайсиз! Рўза тутганингизда ўзингизни қийнайсиз, Эгилган қамишдай бошингизни эгиб юрасиз, Қанор ёйиб, кул сочиб устига ётасиз. Шуни рўза деб атайсизми?! Мана шулар Мен, Эгангизни мамнун қилади, деб ўйлайсизми?! Ўша йилнинг еттинчи ойида шоҳ Зидқиёнинг бош лашкарбошиларидан бири бўлган Натаниё ўғли Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга — Охихам ўғли Гадалиёнинг ҳузурига борди. Исмоил шоҳ уруғидан бўлган Элишаманинг набираси эди. Гадалиё келганлар билан бирга дастурхон атрофида ўтириб овқатланаётганда, Шунда Эгамизнинг фариштаси шундай деб ёлворди: — Эй Сарвари Олам, қачонгача Қуддус ва Яҳудо шаҳарларидан Ўз меҳр–шафқатингни дариғ тутасан?! Ахир, Сен етмиш йилдан бери улардан ғазабланиб келяпсан! Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Эй Яҳудо халқи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар энди азаю рўза вақти эмас, балки сизлар учун шоду хуррамлик ва қувноқ байрамлар даври бўлади. Сизлар ҳақиқат ва тинчликни севинглар.” Бирор кунни бошқасидан устун деб билган одам Раббимиз Исони улуғлаш учун шундай қилади. Ҳамма нарсани ейиш мумкин деб билган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай фикрлайди, чунки у овқати учун Худога шукур айтади. Ҳар нарсани емайдиган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай қилади, у ҳам овқати учун Худога шукур айтади!
Выбор основного перевода