Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Бешинчи ойнинг еттинчи кунида, Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йилида Бобил шоҳининг амалдори — қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди. Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йили бешинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи хизматидаги қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Эй Яҳудо халқи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар энди азаю рўза вақти эмас, балки сизлар учун шоду хуррамлик ва қувноқ байрамлар даври бўлади. Сизлар ҳақиқат ва тинчликни севинглар.” Бутун юрт аза тутади. Ҳар бир оила алоҳида аза тутади: Довуд авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Натан авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Леви авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Шимах авлодининг оиласи ва уларнинг хотинлари алоҳида аза тутадилар. Қолган оилалар ҳам ўзлари алоҳида аза тутадилар. Уларнинг хотинлари ҳам алоҳида аза тутадилар.”
Выбор основного перевода