Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Қонунларим бўйича олдингидай яшанглар, деб уларни огоҳлантирдинг. Лекин улар ўзларига бино қўйиб, Сенинг амрларингга итоат этмадилар. Гарчи қонун–қоидаларингга амал қилиш ҳаёт берса–да, улар бу қонун–қоидаларингга қарши гуноҳ қилдилар, ўжарлик билан қонун–қоидаларингдан юз ўгирдилар, итоат этишдан бош тортдилар. Эй халқим! Кўп нарсаларни кўрасиз–у, эътибор бермайсиз, Қулоқларингиз очиғу эшитмайсиз.” Сизларнинг кўзингиз бор, аммо кўрмайсизлар, Қулоғингиз бор, аммо эшитмайсизлар. Эй ақлсиз, бефаросат одамлар, Гапларимни эшитинглар! Ота–боболарингизга ўхшаган бўлманглар. Олдинги пайғамбарлар Сарвари Олам номидан уларга: — Ёмон йўлдан қайтинглар! Қабиҳ қилмишларингиздан тавба қилинглар! — деб огоҳлантиришган. Эгамиз шундай демоқда: — Гарчи Мен ота–боболарингизни огоҳлантирган бўлсам–да, улар Менинг сўзларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар. Улар эса қўллари билан қулоқларини беркитиб олдилар, сўнг бирданига ҳаммалари овозлари борича бақириб, Стефанга ташландилар. Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар, Мени саҳрода синаган ўша аждодларингиздай бўлманглар.
Выбор основного перевода