Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эгамиз сизларни бошқа халқларнинг орасига тарқатиб юборади. Ўша халқлар орасида айримларингиз омон қоласизлар. Илгари сен ташлаб кетилган, Ҳамма нафрат этган, Бирор кимса ўтмайдиган жой эдинг. Энди Мен сени абадий улуғвор қиламан, Жамики наслларнинг шодлиги қиламан. Ана, бўрон кўтарилди! Бу Эгамизнинг ғазабидир. Унинг ғазаби қуюн гирдоби бўлиб, Фосиқларнинг бошига тушди. Эй Исроил халқи, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб ташлаганимда, бошқа юртларга қувиб юборганимда, Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Юртдаги одамларга айт: «Исроил юрти ва Қуддус аҳолиси тўғрисида Эгамиз Раббий шундай демоқда: бу одамлар ёвуз бўлиб кетганлари учун, Мен уларнинг юртини талон–тарож қилдираман. Улар нонни қўрқув ичра ейдилар, сувни саросима ичра ичадилар. Эгамиз шундай дейди: “Мен халқларни қириб ташладим, Уларнинг шаҳарларини вайрон қилдим, Қалъаларини қулатдим. Ана, кўчалари ҳувиллаб қолди, Шаҳарларида инсон зоти қолмади.
Выбор основного перевода