Сизларни эса Эгамиз Ўзи учун танлаб олди. Бугунгидай Унинг халқи бўлишингиз учун сизларни Мисрдан — темир ўчоқ ичидан олиб чиқди.
Эгангиз Худо сизлар учун Мисрда нималар қилганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Қайси худо синовлар, аломату мўъжизалар орқали, уруш, қудратию ажойиботлари ва даҳшатли воқеалар орқали бир халқни Ўзи учун бошқа халқ орасидан олиб чиққан?!