Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Мусо ўша жойга Массах ва Марива деб ном берди. Исроил халқи у ерда Мусо билан жанжал қилган, “Эгамиз биз учун ғамхўрлик қиладими, йўқми?” деб Худони синаган эди. Орадан кўп вақт ўтмай халқ қийинчиликлардан минғирлаб нолий бошлади. Уларнинг нолишларини эшитган Эгамиз ғоят ғазабланиб, қароргоҳга аланга туширди. Аланга авж олиб, қароргоҳнинг четларини куйдириб юборди. Халқ Мусога фарёд қилди. Мусо Эгамизга илтижо қилган эди, аланга ўчди. Эгамизнинг алангаси қароргоҳни ёндиргани учун бу жойга Тавера деб ном берилди. Бу ерга Хиврут–Хаттаво деб ном берилди, чунки бу ерга нафси бузуқ одамлар дафн қилинганди.
Выбор основного перевода