“Мен Исроил халқига бераётган Канъон юртига айғоқчилар юбор. Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини жўнат.”
Кейин бутун жамоа фиғон чекиб, тун бўйи йиғи–сиғи қилиб чиқди.
Улар Худога ишонмадилар, Унинг нажотига таянмадилар.
Сўнгра улар мафтункор юртни хор қилдилар, Эгамизнинг ваъдасига ишонмадилар.
Ўз чодирларида минғирлаб нолидилар, Эгамизга итоат этмадилар.