Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз эса Мусога шундай жавоб берди: — Агар Марямнинг ўз отаси унинг юзига тупурганда, у етти кун шарманда бўлиб юрмасмиди?! Марямни қароргоҳдан чиқариб юборинглар, у етти кундан кейингина қароргоҳга қайтиб келиши мумкин. Илгари Исроилда қариндошлик бурчини ўтамоқчи ёки мол–мулкини алмаштирмоқчи бўлсалар, далил–исбот тариқасида биттаси чориғини ечиб, иккинчисига берарди. Мана шу одат Исроилда қонуний гувоҳлик ўрнини босарди. Шунда шаҳар дарвозаси ёнида турган одамлар ва оқсоқоллар: — Биз гувоҳмиз, — дедилар. — Эгамиз сенинг хонадонингга келадиган аёлни Роҳила ва Леахдай қилсин, ана ўша бибилардан Исроил халқи бино бўлган. Эфратда бойликлар эгаси бўлгин, Байтлаҳмда номинг улуғ бўлгай.
Выбор основного перевода