Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Яҳудо Ўнанга айтди: — Сен акангнинг хотинига уйланиб, қайнағалик бурчингни бажар, токи акангга зурриёт қолсин. Бўлди энди, қизларим, қайтинглар! Мен энди кексайдим, эрга тегишга ожизман. Борди–ю, мен, ҳали умид қилсам бўлади, деб шу кеча эрим билан қовушсам–у, ўғиллар туғсам, улар улғайгунча сизлар кутиб турармидингиз?! Орқага чўзиб, турмушга чиқмай юрармидингизлар?! Йўқ, қизларим. Сизларни ўйлаб жуда қайғуряпман. Ахир, Эгам шунча кўргиликни бошимга солди–ку. — Устоз! Мусо айтган эдики: “Агар одам фарзанд кўрмай ўлиб кетса, марҳумнинг укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин.” — Устоз! Мусо бизга шундай ёзиб қолдирган: агар бировнинг акаси фарзанд кўрмай ўтиб кетса, укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин. — Устоз! Мусо бизга шундай ёзиб қолдирган: агар бировнинг акаси фарзанд кўрмай ўтиб кетса, укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин. Туғилган бола марҳум акасиники ҳисобланади.
Выбор основного перевода