Бўаз шаҳар дарвозаси олдига чиқиб ўтирди. Ўша пайт Бўаз айтган яқин қариндоши ёнгинасидан ўтиб қолди. Бўаз унинг исмини айтиб чақириб: — Бу ёққа келинг, ўтиринг, биродарим, — деди. Қариндоши яқин келиб ўтирди.
Бўаз шаҳар оқсоқолларидан ўн кишини гувоҳликка чақириб: — Шу ерда ўтиринглар! — деди. Улар келиб ўтиришди.