Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
жанжаллашаётган иккала одам Эгамизнинг ҳузурига борсинлар. Ўша кунларда хизматини ўтаётган руҳонийларга ва ҳакамларга учрашсинлар. Ўша вақтда ҳакамларингизга шундай деб буюрган эдим: “Биродарларингиз орасидаги муаммоларга яхшилаб қулоқ солинг. Ҳукмингиз тўғри бўлсин, Исроил халқи орасидаги муаммоларни ҳамда қондошингиз билан мусофир орасидаги муаммоларни тўғри ҳукм қилинг. Ҳукмда тарафкашлик қилманг. Каттага ҳам, кичикка ҳам бирдай қулоқ солинг. Одамлардан қўрқманг, чунки ҳукм Худоникидир. Ўзингиз еча олмаган масалаларни менга олиб келинг, уларни ўзим ечаман.”
Выбор основного перевода