Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
агар бирортасининг баданида тери касаллигига айланиши мумкин бўлган шиш, тошма ёки доғ пайдо бўлса, ўша одамни руҳоний Ҳорун ёки унинг ўғилларидан бири ҳузурига олиб келинг. Руҳоний бадандаги ярани кўрсин. Агар яра устидаги туклар оқарган ва яра тери остига ўтган бўлса, бу тери касаллигидир. Руҳоний ярани кўриб бўлиши биланоқ ўша одамни ҳаром деб эълон қилсин. Борди–ю, одамнинг баданида оқ доғ бўлиб, тери остига ўтмаган бўлса ва доғ устидаги туклар оқармаган бўлса, руҳоний касалланган одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. Еттинчи куни руҳоний яна ўша одамни кўрсин. Агар яра ўзгармаган бўлса ва атрофидаги терига ёйилмаган бўлса, руҳоний ўша одамни яна етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. Еттинчи куни руҳоний уни яна кўрсин. Агар яра тузала бошлаган бўлиб, атрофидаги терига ёйилмаган бўлса, руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. Бу тошмадир. Ўша одам кийимларини ювсин ва у пок бўлади. Борди–ю, руҳоний текшириб, пок деб эълон қилган ўша одамнинг терисидаги тошмаси ёйилиб кетса, у қайтадан руҳонийга кўринсин. Руҳоний касални яна текширсин. Агар тошма терига ёйилган бўлса, руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Бу тери касаллигидир. Агар одам тери касаллигига чалинса, уни руҳоний ҳузурига олиб келинг. Руҳоний уни текширсин. Агар тери устида оқ шиш пайдо бўлиб, шиш устидаги туклар оқарган бўлса ва очиқ яра ҳосил бўлган бўлса, бу тузалмас тери касаллигидир. Руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин, уни ёлғизлатиб ўтирмасин, чунки унинг ҳаромлиги ойдиндир. Борди–ю, теридаги тошма одамнинг бутун танасини бошдан–оёқ қоплаб олса, руҳоний уни текширсин. Агар тошма бутун танага ёйилган бўлса, руҳоний уни пок деб эълон қилсин. Ҳамма тери бирдай оқаргани учун бундай одам пок ҳисобланади. Борди–ю, унинг баданида очиқ яра ҳосил бўлса, ўша одам ҳаром ҳисобланади. Руҳоний очиқ ярани кўрсин ва у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Очиқ яра ҳаромдир, бу тери касаллигининг белгисидир. Лекин очиқ яра тузалиб, оқарса ўша одам руҳонийнинг олдига келсин. Руҳоний уни кўрсин. Агар яра ҳақиқатан ҳам оқарган бўлса, руҳоний касал одамни пок деб эълон қилсин. Шунда у пок бўлади. Агар бирортасининг баданига чипқон чиқиб, битган бўлса–ю, лекин чипқон ўрнида оқ шиш ёки қизғиш–оқ доғ пайдо бўлса, у одам руҳонийга кўринсин. Руҳоний уни кўрсин. Агар доғ тери остига ўтган бўлса ва туклари оқариб қолган бўлса, руҳоний ўша одамни ҳаром деб эълон қилсин. Демак, чипқон ўрнида тери касаллиги ҳосил бўлган. Лекин руҳоний уни текширганда, доғ устидаги туклар оқармаган, доғ терининг остига ўтмаган ва тузала бошлаган бўлса, руҳоний ўша одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. Агар доғ терига ёйилиб кетса, руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Бу тери касаллигидир. Борди–ю, доғ ўзгармаса ва ёйилмаса, бу доғ чипқоннинг чандиғи, холос. Руҳоний бу одамни пок деб эълон қилсин. Агар бирортаси куйиб қолса ва куйган жойининг ранги ўзгариб, қизғиш–оқ ёки оппоқ тусга кирса, руҳоний куйган жойни текширсин. Агар куйган жой устидаги туклар оқариб қолган бўлса ва доғ тери остига ўтган бўлса, демак, куйган жой ўрнида тери касаллиги ҳосил бўлган. Руҳоний бу одамни ҳаром деб эълон қилсин. Лекин руҳоний уни текширганда туклар оқармаган ва доғ тери остига ўтмаган бўлса, бунинг устига доғ тузала бошлаган бўлса, руҳоний у одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. Еттинчи куни руҳоний у одамни кўрсин. Агар доғ терига ёйилган бўлса, руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Бу тери касаллигидир. Борди–ю, доғ ўзгармаса ва атрофдаги терига ёйилмаса, бунинг устига тузала бошлаган бўлса, демак, бу куйиш натижасида пайдо бўлган шишдир. Руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. Бу куйган жойнинг изидир. Агар эркак ёки аёлнинг бошига ё жағига яра чиқса, руҳоний ярани текширсин. Яра терининг остига ўтган бўлса ва яра устидаги туклар сарғайиб, нимжон бўлиб қолган бўлса, руҳоний ўша эркак ёки аёлни ҳаром деб эълон қилсин. Демак, унинг боши ёки жағига қичитма чиққан, бу тери касаллигидир. Агар руҳоний қичитмани текширганда яра терининг остига ўтмаган бўлса, лекин яранинг устида соғлом туклар бўлмаса, руҳоний қичитмага чалинган бу одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. Еттинчи куни руҳоний қичитмани яна кўрсин. Агар қичитма ёйилмаган бўлса, унинг устида сарғиш туклар бўлмаса, яра терининг остига ўтмаган бўлса, касал одам ҳамма сочини қирсин, лекин қичитма бор жойига тегмасин. Сўнг руҳоний уни яна етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. Еттинчи куни руҳоний қичитмани кўрсин. Агар қичитма ёйилмаган ва терининг остига ўтмаган бўлса, руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. У одам кийимларини ювсин, шунда у пок бўлади. Борди–ю, руҳоний уни пок деб эълон қилгандан кейин қичитма ёйилса, руҳоний у одамни яна текширсин. Агар қичитма ҳақиқатан ҳам ёйилган бўлса, сарғиш тукни қидиришнинг ҳожати йўқ. У одам ҳаромдир. Борди–ю, руҳонийнинг назарида қичитма ўзгармаган бўлса ва унинг устида қора туклар ўса бошлаган бўлса, қичитма тузалган бўлади. Руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. Агар эркак ёки аёлнинг баданида оқ доғлар пайдо бўлса, руҳоний ўша одамни текширсин. Агар бу доғлар кўринар–кўринмас оқишроқ тусда бўлса, бу бор–йўғи тошмадир. Бундай одам покдир. Агар одамнинг сочи тўкилган бўлса, у одам кал, лекин пок ҳисобланади. Бошнинг олд томонидаги ва чаккаларидаги сочлари тўкилган бўлса, у одам кал бўлгани билан пок ҳисобланади. Борди–ю, бошнинг кал жойида қизғиш–оқ доғ пайдо бўлса, бу тери касаллигидир. Руҳоний уни кўрсин. Агар шиш ҳақиқатан тери касаллиги сингари қизғиш–оқ тусда бўлса, демак, одам касалланган, у ҳаромдир. Бошидаги яраси туфайли руҳоний уни ҳаром деб эълон қилсин. Бундай ёмон тери касалликларидан бирига чалинган одам кийимларини йиртсин, сочини тўзитсин, юзининг қуйи қисмини беркитсин. Сўнг: “Ҳаром! Ҳаром!” деб бақирсин. У одам касаллиги давомида ҳаром ҳисобланади. У алоҳида, қароргоҳдан ташқарида яшасин. Агар кийимни моғор босса, жун ёки зиғир матосидан тикилган кийимни, жун ёки зиғирдан тўқилган матони, чармни ё чармдан ясалган буюмни босган ўша моғор кўкимтир ёки қизғиш рангда бўлса, бу ёйиладиган замбуруғдир, уни руҳонийга кўрсатиш лозим. Руҳоний моғорни текширсин, сўнг зарарланган нарсани етти кунга қадар олиб қўйсин. Еттинчи куни руҳоний уни яна кўрсин. Агар моғор кийимга, тўқилган матога ё чармдан ясалган ҳар қандай буюмга ёйилган бўлса, бу ёйиладиган замбуруғдир. Зарарланган нарса ҳаром ҳисобланади. Руҳоний ўша нарсани куйдирсин. Буюм ёйиладиган замбуруғ билан зарарлангани учун уни куйдириб юбориш керак. Борди–ю, моғор кийимга, матога ёки чармга ёйилмаган бўлса, руҳоний зарарланган ўша нарсани ювдирсин. Сўнг уни яна етти кунга олиб қўйсин. Руҳоний ювилган ўша нарсани яна текширсин. Агар моғорлаган жойнинг ранги ўзгармаган бўлса, моғор ёйилмаган тақдирда ҳам ҳаром ҳисобланади. Нарсанинг моғорлаган жойи ички ёки ташқи томонида бўлишидан қатъий назар, уни куйдириб юборинг. Борди–ю, руҳоний ювилган нарсани текширганда моғорнинг ранги ўчган бўлса, руҳоний кийим, мато ёки чармдаги моғорлаган жойни юлиб олсин. Агар моғор ўша нарсада яна пайдо бўлса, замбуруғ яна кўпайишни бошлагандир, нарсанинг эгаси уни куйдириб юборсин. Борди–ю, ювилгандан кейин нарсадаги моғор кетса, уни иккинчи марта ювинг ва у пок бўлади. Жун ёки зиғир матосидан тикилган кийимда, жун ёки зиғирдан тўқилган матода ва чармдан ясалган ҳар қандай буюмда ҳосил бўлган замбуруққа оид қоидалар шулардан иборатдир. Булар сизларга ҳалолни ҳаромдан ажрата олишингиз учун хизмат қилади. хаста одамнинг покланиш маросимига оид қуйидаги қоидаларни берди: тери касаллигидан фориғ бўлган одамни руҳонийнинг олдига олиб келинг. Руҳоний уни қароргоҳдан ташқарида кўрсин. Агар ўша одам ҳақиқатан ҳам касаллигидан фориғ бўлган бўлса, руҳоний уни поклаш учун иккита ҳалол тирик қушни, садр ёғочини, қирмизи ипни ва бир тутам иссоп ўтини келтирсин. Руҳонийнинг амрига биноан қушларнинг биттаси янги булоқ суви солинган сопол идиш устида бўғизлансин. Сўнг руҳоний тирик қушни, садр ёғочини, қирмизи ипни ва иссопни олиб, булоқ суви устида бўғизланган қушнинг қонига ботирсин. Кейин қонни тери касаллигидан покланадиган одамнинг устига етти марта сепсин. Руҳоний ўша одамни пок деб эълон қилсин ва тирик қушни далага қўйиб юборсин. Покланадиган одам кийимларини ювсин. Ҳамма сочини қириб ташлаб, ювинсин, шунда у пок бўлади. Шундан кейин у қароргоҳга кирсин, лекин етти кун давомида чодирининг ташқарисида яшасин. Еттинчи куни у яна сочини, соқолини, қошларини ва ҳамма тукларини қирсин. Сўнг кийимларини ювиб, ўзи ҳам ювинсин, шунда у пок бўлади. Саккизинчи куни у иккита нуқсонсиз қўчқор қўзини ва битта бир ёшли нуқсонсиз урғочи қўзини, дон назри сифатида зайтун мойи қўшилган ўн икки коса сифатли унни ва бир коса зайтун мойини олиб келсин. Покланиш маросимини олиб бораётган руҳоний покланадиган одамни ва унинг олиб келган қурбонлигу назрларини Эгамизнинг ҳузурига, Учрашув чодири кираверишига қўйсин. Сўнг қўзининг биттасини бир коса зайтун мойи билан бирга айб қурбонлиги сифатида келтирсин. Ўша нарсаларни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиб, юқорига кўтарсин. У қўзини муқаддас жойда, гуноҳ қурбонлиги ва куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда сўйсин. Айб қурбонлиги гуноҳ қурбонлиги сингари, руҳонийга тегишлидир. Бу қурбонлик ниҳоятда муқаддасдир. Руҳоний айб қурбонлигининг қонидан олиб, покланаётган одамнинг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига ва ўнг оёғининг бош бармоғига суртсин. Сўнг косадаги зайтун мойидан олиб, ўз қўлининг чап кафтига қуйсин. Ўнг қўлининг бармоғини чап кафтидаги зайтун мойига ботириб, етти марта Эгамизнинг ҳузурида сачратсин. Чап кафтида қолган зайтун мойидан покланаётган одамнинг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўли бош бармоғига ва ўнг оёғи бош бармоғига — айб қурбонлигининг қони суртилган жойга суртсин. Ортиб қолган мойни эса покланаётган одамнинг бошига суртсин. Шу йўсин, руҳоний Эгамизнинг ҳузурида покланиш маросимини ўтказсин. Кейин руҳоний гуноҳ қурбонлигини келтириб, покланиш маросимини ўтказсин. У куйдириладиган қурбонликни сўйиб, дон назри билан бирга қурбонгоҳ устида куйдирсин. Руҳоний шу йўсин покланиш маросимини ўтказсин, шунда касалликдан фориғ бўлган одам пок бўлади. Борди–ю, у одам камбағал бўлиб, буларни қурбонлик қилишга қурби етмаса, у покланиши учун юқорига кўтариладиган айб қурбонлиги сифатида битта қўчқор қўзини, дон назри учун зайтун мойи қўшилган тўрт коса сифатли унни ва бир коса зайтун мойини олиб келсин. Булардан ташқари, имкониятига кўра, иккита каптарни ёки иккита мусичани олиб келсин. Бири гуноҳ қурбонлиги, иккинчиси куйдириладиган қурбонлик учундир. У шу нарсаларни саккизинчи куни покланиш учун Учрашув чодири кираверишига, Эгамизнинг олдига олиб келиб, руҳонийга берсин. Руҳоний айб қурбонлиги учун келтирилган қўзини ва бир коса зайтун мойини олиб, Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун Эгамизнинг ҳузурида юқорига кўтарсин. Сўнг қўзини сўйсин, қонидан олиб, покланаётган одамнинг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига ва ўнг оёғининг бош бармоғига суртсин. Кейин руҳоний чап қўлининг кафтига зайтун мойидан қуйсин. Ўнг қўлининг бармоғи билан ўша мойни етти марта Эгамизнинг ҳузурида сачратсин. Сўнг қўлидаги мойдан покланаётган одамнинг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига ва ўнг оёғининг бош бармоғига — айб қурбонлигининг қони суртилган жойга суртсин. Қўлидаги ортиб қолган мойни покланаётган одамнинг бошига суртсин. Шу йўл билан руҳоний покланиш маросимини ўтказсин. Сўнг руҳоний каптарларни ёки мусичаларни қурбон қилсин. Биттасини гуноҳ қурбонлиги, иккинчисини куйдириладиган қурбонлик қилиб, дон назри билан бирга келтирсин. Шу йўсин, руҳоний Эгамизнинг ҳузурида покланиш маросимини ўтказсин. Бу қоидалар тери касаллигидан фориғ бўлган, лекин покланиш маросими учун керакли қурбонликларни келтиришга қурби етмаган одам учундир. Эгамиз Мусо ва Ҳорунга моғор босган уйларга оид қуйидаги қонунларни берди: Эгамиз сизларга мулк қилиб берадиган Канъон юртига борганингиздан кейин сизларга қарашли юртдаги уйни моғор бостириши мумкин. Шунда хонадон соҳиби руҳонийнинг олдига бориб: “Уйимни моғор босганга ўхшайди”, — деб айтсин. Уйдаги нарсалар ҳаром деб эълон қилинмаслиги учун, руҳоний моғорни кўришга киришдан олдин, уйдаги ҳамма нарсаларни чиқартиришни буюрсин. Шундан сўнг уйни кўздан кечириш учун ичкарига кириб, моғор босган деворларни кўрсин. Агар моғорнинг кўкимтир ёки қизғиш доғлари бўлиб, деворга чуқур ботиб кирган бўлса, руҳоний ташқарига чиқиб, уйни етти кунга беркитиб қўйсин. Еттинчи куни руҳоний қайтиб келиб, уйни яна кўрсин. Агар моғор деворга ёйилиб кетган бўлса, руҳоний моғор ёйилган девордаги тошларни кўчиртириб, шаҳар ташқарисидаги ҳаром жойга олиб бориб ташлашни буюрсин. Сўнг уй ичкарисидаги деворларнинг сувоғини кўчиртириб, шаҳар ташқарисидаги ҳаром жойга чиқартириб ташлатсин. Кўчириб олинган тошлар ўрнига бошқа тошлар қўйдириб, уйнинг ичини янгидан сувоқ қилдирсин. Агар шундан кейин ҳам уйни моғор босса, руҳоний келиб уйни кўрсин. Моғор деворларга ёйилган бўлса, бу ёйиладиган замбуруғдир. Уй ҳаром ҳисобланади. Уй бузиб ташлансин, унинг тош, ёғоч ва сувоғини шаҳар ташқарисидаги ҳаром жойга олиб чиқиб ташлашсин. Уй ёпиқ пайтида у ерга кирган ҳар қандай одам кечгача ҳаром ҳисобланади. Ўша уйда ухлаган ёки у ерда овқатланган ҳар қандай одам кийимларини ювсин. Борди–ю, уй янгидан сувоқ қилингандан кейин руҳоний келиб, уйни кўрганда деворларни моғор босмаган бўлса, руҳоний уйни пок деб эълон қилсин. Моғор йўқ бўлган бўлади. Уйни поклаш учун руҳоний иккита қушни, садр ёғочини, қирмизи ипни ва бир тутам иссоп ўтини олсин. Қушнинг бирини сопол идишдаги янги булоқ сув устида сўйсин. Сўнг садр ёғочини, иссоп тутамини, қирмизи ипни ва тирик қушни олиб, уларни булоқ суви устида бўғизланган қушнинг қонига ботирсин–да, уйга етти марта сепсин. Шу йўл билан уйни поклагандан кейин, тирик қушни шаҳар чеккасига олиб чиқиб, далага қўйиб юборсин. Шу тариқа руҳоний уй учун поклаш маросимини ўтказсин, шунда уй пок бўлади. Тери касаллигига ва ёйиладиган замбуруғларга оид қоидалар шулардир. Бу қоидалар теридаги қичитманинг, уй ва кийимлардаги моғорларнинг, теридаги шиш, тошма ёки доғларнинг ҳалол ёки ҳаром эканлигини билиш учун хизмат қилади. Хуллас, тери касаллиги ва ёйиладиган замбуруғларга оид қоидалар шулардан иборат. Яҳё ҳибсга олингандан кейин, Исо Жалилага бориб, Худонинг Хушхабарини ваъз қилди:
Выбор основного перевода