Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бироқ Мусонинг Таврот китобида ёзилганига кўра, қотилларнинг болаларини ўлдирмади, чунки Эгамиз: “Оталар фарзандларининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, фарзандлар оталарининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина жазолансин”, деб амр қилган эди. Бироқ Мусонинг қонунида ёзилганига кўра, қотилларнинг болаларини ўлдирмади, чунки Эгамиз: “Оталар фарзандларининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, фарзандлар оталарининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина ўлим жазосига тортилсин”, деб амр қилган эди. Ўшанда одамлар шундай деб айтмайдиган бўлади: «Оталари нордон узум ейишган эди, Болаларининг тиши қамашди.» Аксинча, ҳар бир одам қилган гуноҳи учун ўзи ўлим жазосини олади. Ким нордон узум еган бўлса, ўшанинг тиши қамашади.” Гуноҳ қилган одамгина ўлади. Бола отасининг гуноҳи учун жазоланмайди, ота ҳам боласининг гуноҳи учун жазоланмайди. Солиҳ одамлар ўз солиҳлигига яраша мукофот оладилар, фосиқлар ўз фосиқлиги учун жазо тортадилар.
Выбор основного перевода