Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусофирни эзиб, унга зулм ўтказманглар. Ўзларингиз ҳам Мисрда мусофир бўлган эдингизлар. Беваларга ва етимларга жабр қилманглар. Ҳукмда тарафкашлик қилманг. Каттага ҳам, кичикка ҳам бирдай қулоқ солинг. Одамлардан қўрқманг, чунки ҳукм Худоникидир. Ўзингиз еча олмаган масалаларни менга олиб келинг, уларни ўзим ечаман.” Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди. Ҳукм қилаётганда адолатсизлик қилмасин, тарафкашлик қилмасин, пора олмасин. Пора доноларнинг кўзини кўр қилади, ҳақларни ноҳаққа чиқаради. Етимларнинг эшакларини ҳайдаб кетадилар. Беванинг ҳўкизини кафиллик сифатида олиб қўядилар. Ҳа, исёнкордир йўлбошчиларинг, Ўғриларга шерикдир улар. Ҳар бири порани севар, Ҳадянинг ортидан қувар. Етимни улар ҳимоя қилмас, Беванинг арзи уларга етиб бормас. Семириб, ялтираб кетдилар. Қабиҳ ишларининг чек–чегараси йўқ. Улар етимни оқлашга ҳаракат қилмайди, Йўқсилнинг ҳақини ҳимоя этмайди. Сарвари Олам шундай дейди: “Шундагина Мен ҳукм қилгани олдингизга бораман. Мендан қўрқмайдиган ҳаммага — сеҳргар, зинокор, ёлғон қасам ичганлар, мардикорларнинг иш ҳақини ушлаб қоладиганлар, етим ва беваларни эзувчиларга ва мусофирларни турткилаганларга қарши тезда гувоҳлик бераман.”
Выбор основного перевода