Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бирортаси уйланиб, қиз билан ётгандан сўнг уни ёқтирмай қолса, қизни ёмон отлиқ қилиб, мен бу қизга уйландим, у эса қиз чиқмади, деб баҳона қилса, қизнинг ота–онаси қизлик белгиларини оқсоқолларга кўрсатиш учун шаҳар дарвозасига олиб борсин. Қизнинг отаси оқсоқолларга шундай айтсин: “Қизимни мана бу кишига узатган эдим. Энди у қизимни ёқтирмай қолибди. Қизингиз қиз чиқмади, деб баҳона қиляпти. Мана қизимнинг қизлик белгилари”, деб шаҳар оқсоқоллари олдига ўша матони ёйсин. Шаҳар оқсоқоллари ўша кишини олиб келиб, жазоласин. Оқсоқоллар унга юз бўлак кумуш жарима солсинлар. У Исроил халқининг бокира қизини ёмон отлиққа чиқаргани учун кумушни қизнинг отасига берсинлар. Қиз у одамнинг хотини бўлиб қолаверсин, у одам қиздан умри бўйи ажралиши мумкин эмас. Лекин у одамнинг айтганлари тўғри бўлиб, қиз бокира бўлмаса, қизни отасининг эшиги олдига олиб келишсин. Шаҳар эркаклари у қизни тошбўрон қилиб ўлдирсин. У отасининг уйида яшаган пайтда фоҳишалик қилиб, Исроил халқи орасида шармандаларча иш қилди. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинг. Яна дейилганки: «Ким хотини билан ажрашмоқчи бўлса, унга талоқ хатини ёзиб берсин.» Фарзийлар эса Исога дедилар: — Ундай бўлса, нима учун Мусо, эркак ўз хотинига талоқ хатини ёзиб бериб, жўнатиб юборсин, деб амр берган? — Эркак талоқ хатини ёзиб, хотинидан ажралишига Мусо ижозат берган эди, — дейишди. Ким ўз хотини билан ажрашиб бошқасига уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эри билан ажрашган хотинга уйланган киши ҳам зино қилган бўлади. Қуйидаги амр эса уйланган ва эрга текканларга берилган. У мендан эмас, Раббимиз Исодандир: хотин эри билан ажрашмасин. Ажрашган бўлса, бошқа эрга тегмасин ёки ўз эри билан ярашсин. Эр ҳам ўз хотини билан ажрашмасин. Эри ёки хотини имонли бўлмаганларга эса шундай деб айтаман. Булар Раббимизнинг эмас, менинг сўзларимдир: бирорта имонли эркакнинг хотини имонсиз бўлса–ю, аммо эри билан яшашга рози бўлса, эр хотини билан ажрашмасин. Шунингдек, имонли аёлнинг эри имонсиз бўлса ва у хотини билан яшашга рози бўлса, ўша аёл эридан ажрашмасин. Ахир, имонсиз эр имонли хотини туфайли покланади. Шунингдек, имонсиз аёл имонли эри туфайли покланади. Натижада уларнинг фарзандлари ҳаром эмас, пок бўлади. Худо бизни тинчликка чорлаган. Қаердан биласан эй хотин, балки сен орқали эринг нажот топар?! Эй эр, қаердан биласан, балки сен орқали хотининг нажот топар?! Аммо имонсиз инсон ўзининг имонли турмуш ўртоғидан ажрашмоқчи бўлса, ажрашаверсин. Шундан кейин ўша ажрашган имонли одамнинг боши боғлиқ эмас.
Выбор основного перевода