Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: — Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни — Хайин, Ханаз, Кадмон, Хет, Париз, Рафа, Амор, Канъон, Гиргош, Ёбус халқларининг ерларини бераман. Сизларнинг ерингиздан халқларни қуваман, чегараларингизни кенгайтираман. Ҳар йили уч марта Мен, Эгангиз Худога сажда қилишга келганингизда, сизларнинг мулкингиз бўлган ерни ҳеч ким босиб олмайди. Эгангиз Худо сизларга берган ваъдага кўра, ерларингизни кенгайтиради. Шунда кўнглингиз гўштни тусаб: “Гўшт егим келяпти”, деб айтсангиз, хоҳлаганингизча гўшт ейсиз.
Выбор основного перевода