Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзингиз яшаб юрган ерни булғаманглар. Ер тўкилган қон туфайли булғанади. Қотиллик туфайли булғанган ерни фақат қотилнинг қони билан тозалаб бўлади. Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртнинг бирор даласида одам жасади топилса ва уни ким ўлдиргани номаълум бўлса, оқсоқоллар ва ҳакамлар мурда билан атрофдаги шаҳарлар оралиғидаги масофани ўлчашсин. Мурдага энг яқин шаҳарнинг оқсоқоллари ҳали қўшга қўшилмаган, бўйинтуруқ солинмаган ғунажинни олишсин. Шаҳар оқсоқоллари ерга ишлов берилмаган, уруғ экилмаган, сув оқиб турадиган сойликка бу ғунажинни олиб боришсин. Ўша сойликда ғунажиннинг бўйнини синдиришсин. Леви руҳонийлари бу ерга келишсин. Эгангиз Худо “Леви насли Менга хизмат қилсин, Менинг номим билан халқни дуо қилсин”, деб уларни танлаган. Барча жанжалли ишлар ва зўравонлик масалалари уларнинг сўзи билан ҳал қилинади. Мурдага энг яқин бўлган шаҳарнинг оқсоқоллари сойликда бўйни синдирилган ғунажиннинг тепасида қўлларини ювишсин. Кейин улар шундай десин: “Бу одамнинг қонини бизнинг қўлларимиз тўккани йўқ. Ким қилганини кўзларимиз кўргани йўқ. Эй Эгамиз! Ўзинг Мисрдан озод қилган халқинг Исроилни кечиргин, халқинг Исроилни тўкилган айбсиз қонга жавобгар қилмагин.” Шундан сўнг улар тўкилган қонга жавобгарликдан холи бўладилар. Шундай қилсангизлар, Эгамизнинг олдида тўғри иш қилган бўласизлар, айбсизнинг қонидан ўзингизни тозалайсизлар.
Выбор основного перевода