Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бирортаси бошқасини уриб ўлдириб қўйса, урган одамнинг жазоси ўлимдир. Борди–ю, бирортаси бошқа бир одамни ҳийла билан қасддан ўлдирса, жонини сақлаш учун Менга аталган қурбонгоҳга қочиб борса, уни қурбонгоҳдан олиб чиқиб ўлимга ҳукм қилиш лозим. Агар бирорта одам бошқасини темир асбоб билан уриб ўлдириб қўйса, урган одам қотил ҳисобланади ва ўша одамнинг жазоси ўлимдир. Одамни тош билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир. Одамни ёғоч қурол билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир. Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни ўлдирсин. Қотилни учратиб қолганда унинг жонини олсин. Шунингдек, агар бирортаси бошқасини ёмон кўргани учун итариб ёки қасддан унга бирор нарсани отиб ўлдириб қўйса, ёхуд адоватдан унга мушт тушириб ўлдирса, урган одамнинг жазоси ўлимдир. У қотилдир. Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни учратганда ўлдирсин.
Выбор основного перевода