Ана шу олтита шаҳар сизлар учун ҳам, орангизда вақтинча ёки доимий равишда истиқомат қилаётган мусофирлар учун ҳам паноҳ бўлади. Бирортасини бехосдан ўлдириб қўйган одам ўша ёққа қочиб борсин.
Агар кимдир биронта одамни бехосдан, адоват қилмай ўлдирган бўлса, ўша шаҳарлардан бирига қочиб бориб, жонини қутқариши мумкин.