Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаҳрингизда яшаган левиларни унутиб қўйманглар, уларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир. Унга сахийлик билан қарз беринг, бунинг учун ачинманг. Шунда Эгангиз Худо ҳар бир ишингизга барака беради. Далангиз ҳосилини ўрганингизда, бирон боғлам эсингиздан чиқиб қолса, шу боғламни олиб келгани қайтиб борманг. Ўша боғлам мусофирларга, етим ва беваларга қолсин. Шунда Эгангиз Худо қиладиган ҳар бир ишингизга барака беради. Сизлар учинчи йилда, ушр бериш йилида, барча ҳосилингизнинг ўндан бир қисмини ажратинг. Кейин ўша ушрни левиларга, мусофирларга, етим ва беваларга беринг, токи улар ҳам шаҳарларингизда еб тўйсин. Эгамиз Ўзининг осмондаги бой хазинасини очиб, вақтида ерингизга ёмғир ёғдиради, қиладиган ҳар бир ишингизга барака беради. Кўп халқларга қарз берасиз–у, ўзингиз қарз олмайсиз. Бахтлидир бечорани ўйлайдиганлар, Кулфатда қолганларида Эгамиз уларни қутқаради. Камбағалга раҳм қилиш — Эгамизга қарз беришдай, У яхшиликни қайтаради. Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман.
Выбор основного перевода