Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар Синай тоғида, Эгангиз Худо олдида турган кунингизни эсланглар. Ўша куни Эгамиз менга айтганди: “Менинг ҳузуримга халқни йиғ. Улар сўзларимни эшитиб, ер юзида бутун умрлари давомида Мендан қўрқишни ўргансинлар, болаларига ҳам ўргатсинлар.” Эгангиз Худо улуғланиши учун барча қабилаларингиз орасидан Ўзига бир жой танлайди. Сизлар ўша жойда Унга сажда қилинглар. У ерга куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назрларингизни, кўнгилдан чиқариб берадиган қурбонликларингизни, мол–қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини олиб боринглар. У ерда, Эгангиз Худонинг ҳузурида оилаларингиз билан еб, Эгангиз Худо ҳамма ишингизга берган баракадан севининглар.
Выбор основного перевода