Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аза тутганингизда марҳум учун баданингизни кесманг, терингизни тешиб суръат солманг. Зеро, Мен Эгангизман. Руҳоний аза тутганда сочини қирмасин, соқолининг учини қирқмасин, баданини тилмасин. Эшитинг, эй самолар, тингла, эй замин, Шудир Эгамизнинг каломи: “Бино қилдим болаларни, улғайтирдим уларни, Аммо улар исён қилдилар Менга. Бу юртнинг каттаю кичиги ўлиб кетади, уларни ҳеч ким кўммайди. Ҳеч ким улар учун аза тутмайди, қайғудан баданини тилмайди, сочини олдирмайди. Шакам, Шилў ва Самариядан саксонта одам келди. Улар қайғудан соқолини қирган, кийимларини йиртган, таналарини тилган эдилар. Улар дон ва тутатқиларни назр қилиш учун Эгамизнинг уйига кетаётган эдилар. Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади. Худонинг Руҳи бизнинг руҳимизга қўшилиб, биз Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради. Демак, жисмоний жиҳатдан Иброҳимнинг фарзандлари бўлганларнинг ҳаммаси ҳам Худонинг фарзандлари эмасдирлар. Фақатгина Худо берган ваъданинг натижасида дунёга келганлар асл зурриёт ҳисобланади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади.” Энди сизлар Исо Масиҳга бўлган имонингиз орқали Худонинг фарзандисизлар.
Выбор основного перевода