Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ерингиздан олган илк ҳосилнинг энг яхшисини Мен, Эгангиз Худонинг уйига олиб келинглар. Улоқчани онасининг сутида қайнатманглар. Ерингиздан олган илк ҳосилнинг энг яхшисини Мен, Эгангиз Худонинг уйига олиб келинглар. Улоқчани онасининг сутида қайнатманглар.” Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиб ташлаган жониворнинг ёғини ҳар қандай эҳтиёжларга ишлатишингиз мумкин, лекин уни асло тановул қилманг. Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиб ташлаган жониворнинг гўштини еган ҳар бир одам, Исроил халқидан ёки бошқа халқдан бўлишидан қатъий назар, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин. У кечгача ҳаром бўлиб, сўнг яна пок бўлади. Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиган жониворнинг гўштини руҳоний емасин. Акс ҳолда, у ўзини ўзи ҳаром қилади. Мен Эгангизман. Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Эгамиз ер юзидаги барча халқлар орасидан сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. — Ё Эгам Раббий! — дея ёлвордим, — мен ҳеч қачон ўзимни булғаган эмасман. Ҳаром ўлган ёки ҳайвонлар ғажиган жониворнинг гўштини ёшлигимдан еган эмасман. Ҳеч қандай ҳаром гўштни оғзимга олган эмасман!
Выбор основного перевода