Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизга бераётган шаҳарларнинг бирида орангиздан бирорта эркак ёки аёл Эгангиз олдида қабиҳлик қилиб, Унинг аҳдини бузса, бегона худоларга хизмат қилса, ўша худоларга ёки қуёшга, ойга ва самовий жисмларга топинса, тақиқланган бу ишларни қилса, бу воқеадан сизлар хабардор бўлсангиз, эшитганларингизни яхшилаб текширинглар. Исроил халқи орасида ҳақиқатан ҳам бундай жирканч иш қилинган бўлса, ўша гуноҳкор эркак ёки аёлни шаҳар дарвозасидан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар. Одам фақат иккита ёки учта гувоҳнинг сўзи билан ўлимга ҳукм қилиниши мумкин, битта гувоҳнинг сўзи билан ўлдирилмасин. Гуноҳкорга биринчи бўлиб гувоҳлар тош отсин, кейин бутун халқ уни тошбўрон қилсин. Шундай қилиб, орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Эҳтиёт бўлинг, ораларингизда Эгамиз Худодан юраги совиган, ўша халқларнинг худоларига хизмат қиладиган эркак, аёл, насл ёки қабила бўлмасин. Ораларингизда заҳарли, аччиқ илдиз ўсмасин. Шоул билан Довуднинг суҳбати энди тугаган ҳам эдики, Йўнатаннинг кўнгли Довудга боғланди, Йўнатан уни ўз жони каби азиз кўрди. Йўнатан Довудни ўз жонидай азиз кўргани учун у билан аҳд қилди.
Выбор основного перевода