Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фоҳиша Раҳоба ва унинг ҳамма қариндошларини Ёшуа сақлаб қолди, чунки Ёшуа Ерихони текшириб келиш учун юборган айғоқчиларни у яширган эди. Унинг хонадони ўшандан бери Исроилда яшайди. Ёшуа Ай шаҳрини ёндириб юборди. Ўша шаҳар бугунгача вайрон бўлиб ётибди. Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман. Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан. Шаҳар ўз вайроналари устида қайта бунёд бўлади, Сарой ўз жойида тикланади. Бу қилмишлари учун шундай кунлар келадики, Мен Оммонликларнинг Рабба шаҳрига қарши уруш эълон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Рабба шаҳрини вайроналар уюмига айлантираман, Атрофдаги қишлоқларига ўт қўяман. Шунда Исроил халқи Оммон босқинчиларининг ерларини босиб олади, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода