Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гуноҳкорга биринчи бўлиб гувоҳлар тош отсин, кейин бутун халқ уни тошбўрон қилсин. Шундай қилиб, орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Аммо бирор пайғамбар Мен буюрмаган сўзни Менинг номимдан гапиришга журъат қилса ёки бошқа худолар номидан гапирса, у пайғамбар ўлиши керак.” Шундан кейин шаҳар эркаклари ўша йигитни тошбўрон қилиб ўлдирсин. Шундай қилиб, орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Бутун Исроил халқи бу воқеани эшитиб, қўрқади. Агар яна сохта пайғамбар чиқса, ўз ота–онаси унга шундай дейди: — Сен энди яшамайсан, чунки сен Эгамиз номидан ёлғон гапларни гапиряпсан. Ўша пайғамбар яна башорат қилганда ўз туққан ота–онаси уни найза санчиб ўлдиради. Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга бизнинг нима ҳақимиз бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз, бас. Фосиқ одамни ўз орангиздан ҳайдаб чиқаринглар.
Выбор основного перевода