Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, улар эрталаб бор, Кечаси эса йўқ бўлиб кетадиган инсонлар–ку! Уларнинг номи абадий ўчиб кетади. У гул сингари очилади–ю, яна сўлиб қолади. Соядай тез ўтиб кетади, кўпга чидамайди. Фосиқлар тушдай ўтиб кетадилар, уларни топиб бўлмайди. Кечаси кўринган шарпадай ғойиб бўладилар. Ваҳима уларни сув тошқинидай босади, Тунда бўронлар уларни учириб кетади. Уларнинг ҳаёти фақат тушдир, Уйғонганларида унут бўлади. Сен ҳам қўзғалганингда, эй Раббий, Уларнинг ҳаётига чек қўясан. Гарчи фосиқлар майса каби униб чиқса ҳам, Бадкирдорлар гуллаб–яшнаса ҳам, Улар то абад йўқ бўлади. Инсонмиз, майсага ўхшар умримиз, Дашт гулига ўхшаб гуллаймиз. Бир овоз: “Эълон қил!” деб айтди, Иккинчиси: “Нимани эълон қиламан?” деб сўради. Биринчи овоз шундай деди: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг барча содиқлиги дала гули кабидир. Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Мана, бу халқ майсанинг ўзи. Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади, Худойимизнинг каломи эса абадий туради.” Эгам айтар: “Мен Ўзим сизларни юпатаман! Кимдан қўрқасиз? Ўладиган бандаданми? Майсага ўхшаб сўлийдиган инсон зотиданми?! Бугун бор, эртага эса ўчоққа ташланадиган дала ўтини Худо шундай безаган бўлса, наҳотки сизларни кийинтирмаса, эй имони сустлар?! Қуёш жазирама иссиғи билан даштнинг ўт–ўланларини қовжиратиб юборади. Гулларнинг гўзаллиги йўқолиб, хазон бўлади. Бойлик орқасидан қувиб, давлатига таянганлар ҳам худди шу сингари нобуд бўлишади.
Выбор основного перевода