Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо душманнинг мазахидан ҳайиқдим, Ғанимлар нотўғри тушунмасин, дедим. «Исроилни Эгаси эмас, биз мағлуб қилдик», деб Ўйламасин дедим.” Худо қанчалар буюк! Унинг буюклигига ақлимиз етмайди, Худонинг умрини ҳисоблайдиган соннинг ўзи йўқ. Менинг паноҳ қоям бўлгин, Ҳар доим Сенга бора олай. Мени қутқармоқ учун амр бердинг. Чиндан ҳам, Сен суянган қоямсан, қалъамсан. Сенинг тахтинг қарор топган азалдан, Сен Ўзинг мавжудсан азалдан. Азалда заминнинг пойдеворини Сен қўйгансан, Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан. Тоғу тош, қир–адир барпо бўлмасдан олдин мен таваллуд топганман. Аммо сен сургунда бўлган Исроил халқига шундай хабар етказ: «Эгамиз Раббий айтмоқда: Мен сизларни олисдаги халқлар орасига жўнатдим. Бошқа юртларга тарқатиб юбордим. Бироқ бегона юртдаги мусофирлик даврингизда, Ўзим сизларга саждагоҳ бўламан.»
Выбор основного перевода