Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳаётингнинг ўша йилларида: Қуёш, ёруғлик, ой ва юлдузлар қораяр, Ёмғирли булутлар ўтиб кетмас. Сени ҳимоя қилган қўлларинг қариликдан қалтирар, Кучли оёқларинг заифлашар, Тишларинг камлигидан чайнай олмассан, Кўзларинг яхши кўрмайдиган бўлиб қолар. Қулоқларинг ҳам кўчада буғдой янчилаётганинию Ашулачилар овозини эшитолмайдиган даражада кар бўлиб қолар. Қушларнинг овози эса сени уйғотиб юборар. Баландликлардан қўрқадиган бўлиб қоларсан, Эҳтиёткорлик билан қадам ташларсан. Сочларинг гулга кирган бодом дарахтидай оппоқ бўлиб қолар, Туриб юришга қийналарсан, Белингнинг қуввати кетиб судралиб юрарсан. Ҳар бир инсон дунёдан ўтгандай, сен ҳам вафот этарсан, Азадорлар кўчаларни тўлдирарлар. Кумуш занжир узилар, Ҳаётнинг тилла чироғи тушиб кетиб, бузилар. Булоқ бошидаги сув кўзаси синиб кетар, Қудуқнинг арқони узилиб кетар. Сенинг ўткинчи тананг Ернинг тупроғига қайтар, Худо берган руҳинг ҳам Унинг Ўзига қайтар.
Выбор основного перевода