Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қутлуғ ҳовлимда яшасин дея, Сен Ўзинг танлаб, олиб келган инсон Нақадар бахтлидир! Уйингнинг, муқаддас Маъбадингнинг Неъматларидан биз баҳраманд бўламиз. Халқим Менда севинч топсин дея, Бизга яна янги ҳаёт бахш этмайсанми? Эй Эгам, мен учун қасос оласан. Содиқ севгинг то абад давом этар, Ўзинг яратганларни тарк этмагин. Саҳарда содиқ севгингни менга билдиргин, Умидимни Сенга боғлайман. Юрадиган йўлимни Ўзинг кўрсатгин, Юрагимни Сенга очаман. Ҳар бир одам шамолдан асрайдиган паноҳдай бўлади, Бўрондан сақлайдиган бошпана каби бўлади. Улар саҳродаги сув ўзанига ўхшайди, Ташна ердаги улкан қоянинг соясидай бўлади.
Выбор основного перевода