Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо қариндош–уруғимни мендан узоқлаштирди, Танишларим мендан юз ўгирдилар. Ҳамма яқин дўстларим мендан ҳазар қилади. Яхши кўрганларим ҳам мендан юз ўгирди. Улар мендан нафратланиб, яқинимга ҳам келмайди, Ҳатто юзимга тупуришдан ҳам тоймайди. Душманларим мени ҳақорат қилади, Қўшниларим мендан ҳазар қилади. Дўстларим ҳам мендан қўрқади, Кўчада кўриб мени, қочиб кетади. Дўст–ёронларим дардим туфайли олдимдан қочади, Туғишганларим асло ёнимга келмайди. Ўнг томонимга қараб кўр: Менга эътибор берадиган бирон кимса йўқ. Ҳеч қаерга қочиб кета олмайман, Мен учун ҳеч ким қайғурмас. айни вақтда у лашкарлари билан Қуддусни қамал қилиб турган эди. Еремиё эса Яҳудо шоҳи саройидаги соқчилар ҳовлисига қамаб қўйилган эди. Қочиб кетмасин дея, Худо атрофимни қуршади, Оғир занжирлар билан мени кишанбанд этди.
Выбор основного перевода