Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўз юрагингни Худога бағишла, Ибодат қилиб, қўлларингни У томон чўзгин. Кўзларим нури сўнди ғамдан, Заифлашди кўзларим душманларим дастидан. Эшитгин, Сенга илтижо қиламан. Муқаддас масканингга қўлларимни чўзиб, Фарёд қилиб, Сендан мадад сўрайман. Раҳм қил, эй Эгам, кулфатда қолдим, Кўзларим қайғудан толди, Жону танам адойи тамом бўлди. Шафқат қилгин менга, эй Раббий, Кун бўйи Сенга илтижо қилмоқдаман. Қўлларимни Сенга ибодат учун очаман, Қақраган ер каби жоним Сенга ташна.
Выбор основного перевода