Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар келиб Эгамизнинг нажоти ҳақида эълон қилади, Унинг қилганларини ҳали туғилмаган халқларга айтади. Бутун замин Сенга сажда қилади, Улар Сенга ҳамду сано айтади, Ҳа, Ўзингга ҳамду сано куйлайди.” Менга тегишли бўлганларни Ўз шуҳратим ҳақи яратдим, Ўзим ижод қилиб, уларни бино қилдим.” Ҳар янги ой шодиёнасида, ҳар Шаббат кунида жамики инсонлар ҳузуримга келиб, Менга сажда қиладилар, — демоқда Эгамиз. Зеро, ўша вақтда Қуддус «Эгамизнинг Тахти» деб аталади. Ҳамма халқлар Менга сажда қилиш учун Қуддусда, Менинг ҳузуримда тўпланадилар. Шундан кейин улар ҳеч қачон ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилмайдилар. Эй Эгамиз, Сендан қўрқмайдиган борми?! Номингни улуғламайдиган борми?! Ахир, ёлғиз Ўзинг муқаддасдирсан. Жамики халқлар ҳузурингга келадилар, Улар Сенга сажда қиладилар. Зеро, одил ҳукмларинг ҳаммага аён бўлди.” Шундан сўнг мен самовий Маъбаднинг Энг муқаддас хонаси очилганини кўрдим.
Выбор основного перевода