Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусонинг олдидан ўтиб, баланд овоз билан гапирди: — Мен Эгангман! Мен Эгангман! Раҳмдил ва иноятли, жаҳли тез чиқмайдиган Худоман, севгим ва садоқатим мўлдир. “Мен, Эгангизнинг жаҳли тез эмас, содиқ севгим мўлдир. Фосиқликни, исённи кечираман. Лекин айбдорни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди.” Аммо Сен кечиримлисан, Шу боис Сендан қўрқамиз. Эй Исроил! Умид қилгин Эгамиздан! Эгамиз содиқ севгисини кўрсатади. Қутқаришга У доим тайёр! Эгамиз ҳар кимсага ҳиммат қилар, Яратганларининг ҳар бирига шафқат айлар. Кийимингизни эмас, бағрингизни йиртинглар.” Эгангиз Худога қайтинглар, У иноятли, Раҳмдил, жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир, Ғазабидан тушиб кечирадиган Худодир. У Эгамизга ибодат қилиб деди: “Эй Эгам! Шунақа қилишингни ўз юртимда эканимдаёқ айтмаганмидим?! Шунинг учун мен Таршишга қочган эдим–да. Сен иноятли, раҳмдил, жаҳли тез чиқмайдиган, содиқ севгиси мўл, ғазабидан тушиб кечирадиган Худо эканлигингни билган эдим.
Выбор основного перевода