Шафқат қил менга, эй Худо, Одамлар мени таъқиб қилмоқда, Ғанимларим кун бўйи мени эзмоқда.
Эй Худо, раҳм қилгин менга, раҳм қил, Менинг жоним Сенда паноҳ топади. Ҳалокатли офатлар ўтиб кетгунча Мен қанотларинг соясида паноҳ топаман.
Кўзларим нури ғамдан адойи тамом бўлди. Эй Эгам, ҳар куни Сенга илтижо қиламан, Қўлларимни Сен томон чўзаман.