Шунда Гидўн деди: — Агар марҳаматингга сазовор бўлган бўлсам, Сен чиндан ҳам Эгам эканлигингни исботлаб, бирон–бир аломат кўрсат.
Фосиқлар буни кўриб, ғазабга минади, Алам қилганидан тишларини ғичирлатади–ю, Аммо кучдан қолади. Ҳа, фосиқларнинг истаги пучга чиқади.
Мени қаттиқ туртганларида, йиқилаёздим, Эгам менга мадад берди.