Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кимни ҳақорат қилдинг ўзи? Кимни таҳқирладинг? Кимга қўрс гапирдинг? Киборларча боқдинг, ҳей? Исроил халқининг Муқаддас Худосига! Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса, Ўша инсон бахтлидир, Руҳида ҳийла бўлмаганлар бахтлидир. Худони улар такрор–такрор синадилар, Исроил халқининг Муқаддас Худосини ранжитдилар. Эй Эгам, қалқонимизни Сен танладинг, Эй Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сен бизга шоҳимизни бердинг. Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб, Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб. Шубҳасиз, денгиз ортидаги юртлар Эгамизга мунтазир бўлади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгангиз Худонинг шарафига Таршиш кемалари бошчилигида Болаларингизни узоқдан олиб келишади, Олтину кумушлари билан бирга олиб келишади. Зотан, Эгамиз сени улуғворлик билан қоплаган.
Выбор основного перевода