Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирасан, Сен ажойиботлар кўрсатасан. Халқингга кўп азоблар бердинг, Гандираклаб юрсин деб, ичгани шароб бердинг. Халқим Менда севинч топсин дея, Бизга яна янги ҳаёт бахш этмайсанми? Менга бўлган содиқ севгинг ғоят буюкдир, Ўликлар диёридан жонимни қутқаргансан. Бу халқ шундай дейди: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик! У бизни тилка–пора қилди, Шифони ҳам Ўзи беради. Бизни ярадор қилди, Яраларимизни Ўзи боғлайди. Унинг ҳузурида яшай олишимиз учун, Икки кунда бизни ҳаётга қайтаради, Учинчи куни оёғимизга турғизади. Улар Қўзига қарши жанг қиладилар. Аммо Қўзи Ўзининг даъват этилган, танланган ва содиқ издошлари билан уларни енгади. Ахир, Қўзи ҳукмдорларнинг Ҳукмдори, шоҳларнинг Шоҳидир.”
Выбор основного перевода