Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам, Сенда мен паноҳ топаман, Шарманда бўлишимга асло йўл қўйма, Адолатлисан, мени қутқаргин. Қулоқ тут менга, дарров халос қилгин, Менинг паноҳ қоям бўлгин. Нажот топай, мустаҳкам қўрғоним бўлгин. Чиндан ҳам Сен суянган қоямсан, қалъамсан, Ўз номинг ҳақи мени етакла, йўл кўрсатгин. Сенга умид боғлайман, эй Худойим! Шарманда бўлишимга йўл қўймагин, Душманларим мендан устун келмасин. Сенга ишонганлар асло бўлмасин шарманда. Шармандалик келсин Сенга асоссиз хиёнат қилганларнинг бошига.
Выбор основного перевода