Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Шундан кейин Исроил халқи денгиздаги қуруқ ердан юриб, ўта бошлади. Сув Исроил халқининг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам девор бўлиб турарди. Эртасига Ёшуа руҳонийларга шундай деди: “Аҳд сандиғини олиб, халқнинг олдида юринглар.” Руҳонийлар Аҳд сандиғини кўтариб, халқ олдида боришди. Халқ ўз чодирларини йиғиб, Иордандан ўтиш учун йўлга тушганда, Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар уларнинг олдида борар эди. Ҳосил мавсуми бўлгани учун Иордан суви қирғоқларидан ҳам тошиб оқарди. Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар Иорданга яқинлашдилар. Уларнинг оёқлари сувга тегиши биланоқ, дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адам шаҳри олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга қуйиладиган дарё суви эса оқиб кетди, дарё ўзани қуриб қолди. Жамики Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди. Халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди. дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адам шаҳри олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга қуйиладиган дарё суви эса оқиб кетди, дарё ўзани қуриб қолди. Жамики Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди. Халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди. Эгамиз Худо биз ўтишимиз учун Қизил денгизни қуритгандай, бу ерда ҳам биз ўтиб бўлмагунимизча Иорданнинг сувларини қуритган эди. Шу боис халқини олиб чиқди севинч ила, Ўз танлаганларини шодлик ҳайқириқлари ила.
Выбор основного перевода