Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худосизларнинг бошига кулфат тушганда, Худо уларнинг фарёдига қулоқ тутармикин? Ҳушёр бўлинг! Фосиқликка юз бурманг, Ахир, дард сизни фосиқликдан сақлаш учун юборилган–ку. Эгамиз фосиқлардан узоқда, лекин солиҳларнинг ибодатини эшитади. Қонундан юз ўгирганнинг ибодати ҳам жирканчлидир. Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир. Ахир, ўз айбларингиз сизни Худойингиздан айирди, Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди, Ибодатларингизга қулоқ солмайди. Гуноҳкорларга Худо қулоқ солмаслигини биламиз. Унинг иродасига амал қилган тақводорларга эса Худо қулоқ солади. Сўраган тақдирда ҳам, олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар.
Выбор основного перевода