Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У эса менинг юрган йўлимни билади, У мени синагандан кейин соф тилладай бўламан. Эгамизнинг ваъдалари ғоятда покдир, Унинг сўзлари ўчоқда Етти карра тозаланган кумушга ўхшайди. Ҳатто юрагимни тафтиш қилиб, Тунда мени синаб кўрсанг, Агар мени имтиҳон қилсанг, Ёмон ниятни менда топа олмасдинг. Оғзим гуноҳ қилмас, қарорим шудир. Кумуш ва олтин оловда синалади, одамларнинг қалбини эса Эгамиз синайди. Мана, Мен сени покладим, Аммо кумушдай қилиб эмас. Сени кулфат ўчоғида синадим. Ҳа, Мен сизларни Қуддусга йиғиб оламан, ғазабим оловини сизларга сочаман. Сизлар эриб йўқ бўлиб кетасизлар. Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. «Улар Менинг халқимдир», дейман Мен. Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.” Шунинг учун хурсанд бўлинглар! Сизлар турли синовлар туфайли вақтинча қийналяпсизлар, шундай бўлса ҳам қувонинглар. Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Исо Масиҳ охиратда келганда синовдан ўтган имонингиз сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради. Эй азизларим, худди ғайритабиий ҳодиса юз бергандай, бошингизга тушган оғир синовлардан ҳайрон бўлманглар.
Выбор основного перевода