Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Йўқ, ундай эмас, ҳазратим, — деди Ханна. — Мен кўнгли ғамга тўла бир аёлман. На шароб ичганман, на бўза. Фақат юрагимдагини Эгамга тўкиб соляпман. Энди юрагим эзилиб кетяпти, Ҳар куни мен азоб–уқубат тортаман. Унинг ўғлига таъзим қилинг, Бўлмаса У ғазабланади, Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз, Унинг ғазаби тез аланга олади. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар! Муносиб қурбонликлар келтиринг, Умидингизни Эгамизга боғланг. Эгамизга умид боғлаб, яхшилик қилгин, Шу юртда яшаб, ҳаловат топгин. Шодлик ҳайқириқларию ҳамду санолар остида Жамоа билан бирга Худонинг уйига борардим. Байрам нишонлагани оломон билан борардим. Шуларни эслаб, юрагим пора–пора бўлмоқда. Тур, эй қиз Қуддус! Кечаси билан Худога илтижо қилиб чиққин! Юрагингни Раббийга сувдай тўкиб солгин! Қўлларингни узат осмонга, Фарзандларинг учун ёлворгин Унга! Ахир, улар очликдан ҳушсиз ётибди Ҳар бир кўчанинг бошида.
Выбор основного перевода